Юқори сифатли клапанлар, гидрантлар ва аксессуарлар бўйича маҳаллий таъминотчингиз

AVK энди Ўзбекистонда

AVK клапанлар ва гидрантлар бўйича жаҳон бозорида етакчи саналади ва эндиликда бизнинг Limited liability Company UZURALIMPEX ҳамкоримиз орқали Ўзбекистонда ҳам фаолият олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорлик туфайли маҳаллий мижозларимизга Даниядаги AVK International компаниямиз орқали аъло даражадаги хизматларни тақдим этишга интиламиз.

Веб-сайтимизда AVK олами ва маҳсулотларимизнинг кенг қатори билан танишасиз ва рус ва инглиз тилидаги батафсил маълумотларга ҳаволаларни топишингиз мумкин. Маҳсулотларимизни қидирув воситамизда маҳсулотларга оид рус тилидаги техник тавсифларни топасиз.

AVK ҳақида

AVK клапанлар ва гидрантлар бўйича жаҳон бозорида етакчи саналади. AVK клапанлари инфратузилма тизимларининг ўта муҳим таркибий қисми бўлиб, тоза ичимлик сувини тақсимлаш, чиқинди сувларни тозалаш, иситиш учун ишлатиладиган табиий газ тақсимоти ва ёнғиндан ҳимоя учун ишлатиладиган электр ва пуркаш тизимлари шундай тизимлар жумласига киради. AVK гидрантлари саноат ҳудудлари ва катта бинолар атрофларида ўт ўчирувчилар томонидан ёнғинларни ўчириш учун ташқи ёнғиндан ҳимоя тизимларида ишлатилади. Биз айни вақтда ва келажакда аҳамият касб этадиган маҳсулотларни, жумладан мижозлар учун узоқ муддатли истиқболда сув исрофи каби жиддий муаммоларнинг ҳамёнбоп ечимларини ишлаб чиқишни мақсад қилганмиз.

AVK Group - жаҳон бўйича 4800 дан ортиқ ходим фаолият олиб борадиган Даниядаги хусусий компания. 

AVK INTERNATIONAL A/S, СКОВБИ, ДАНИЯ

ЗАМОНАВИЙ ТАҚСИМОТ МАРКАЗИМИЗДАН ТЕЗКОР ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ

Видео

Бизнинг биноларни кўринг

Доимий юқори сифатга бўлган ёндашувимизни намойиш этувчи фабрикамиз бўйлаб видео-турни томоша қилиб, AVK International билан танишинг.