AVK – барқарор компания

AVK компаниялар гуруҳи барқарорликни муҳим омил деб ҳисоблайди. Бутун дунёда амалга оширилаётган аниқ сиёсатни англаган ҳолда, биз бу соҳадаги вазиятни яхшилаш учун қўлимиздан келганини қиламиз.

AVK учун барқарорлик ва соғлом иқтисодиёт бир-биридан ажралмас тушунчалардир. Сув сарфини камайтириш электр энергияси истеъмолини пасайтиришга ёрдам беради ва энг қимматли ресурсларимиздан бирини асрайди, шунингдек пулни тежайди. Бизнинг юқори сифатли ечимларимиз қазишлар, таъмирлаш ёки алмаштириш оқибатидаги атроф-муҳитга таъсирни камайтиради. Бу сизнинг бизнесингиз ижтимоий масъулият ва экологик виждон талабларига жавоб берадиган мустаҳкам пойдеворга эга бўлишини таъминлайди.

Дунёнинг барча бурчакларида мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишга эҳтиёж мавжуд. Зарарли бактерияларсиз тоза ичимлик суви, шунингдек, оқова сувларни хавфсиз ва самарали тозалаш – биз сизга AVK маҳсулотларидан фойдаланишингиз учун таклиф қиладиган афзалликлардан биридир.

Биз БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга ҳисса қўшмоқдамиз.

БМТ дунёни тўғри йўналишда бошлаб боришга қаратилган 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларини қабул қилди. Қўшимча маълумотни олиш учун Барқарор ривожланиш мақсадлари расмий сайтига киришингиз мумкин.

Бизнинг ечимларимиз тоза сув ва санитария билан таъминлаган, сув сарфи, электр энергияси истеъмоли ва СО2 чиқиндиларини камайтирган, шунингдек, оқова сувларни арзон ва тоза энергияга айлантирган ҳолда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам беради. Бизнинг зулфинларимиз дизайни нафақат узоқ хизмат қилиш ва 100 фоиз герметикликни таъминлаш учун яратилган, балки паст айлантирувчи моментни таъминлаб, бу иқтисодий жиҳатдан самарали электр узатмалардан фойдаланиш имконини беради.

Экологик менежментнинг халқаро стандарти

AVK компаниясининг фаолияти ISO 14001 халқаро стандарти билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, у компанияларда экоменежмент учун асосни яратади. Биз минтақавий экологик стандартларга жавоб бериш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари ва материаллар жиҳатидан атроф-муҳитга таъсирини камайтириш учун қўлимиздан келганини қиламиз.

AVK компаниялари гуруҳи ишлаб чиқариш корхоналари мос келиши лозим бўлган энергия ва сув истеъмоли учун қатъий талаб ва стандартларни илгари сурмоқда. Бинобарин, барча компаниялар иложи борича ҳамма ерда истеъмолни камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.

Биз яна бир нечта сертификат олганимиздан фахрланамиз. Бу бутун дунё бўйлаб ишончли ечимларни яратишда жаҳондаги етакчилардан бири сифатида ишончлилигимизни намойиш этади:

  • ISO 9001 – сифат бошқаруви стандарти
  • ISO 29001 – нефть-газ соҳасида сифат бошқаруви стандарти
  • ISO 14001 – экоменежмент стандарти
  • ISO 45001 –  меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлигини бошқариш стандарти
 

Юклаш

Инсоният учун сувнинг аҳамияти

Ушбу рисола орқали сувнинг инсоният соғлиги ва ҳаёти сифати, жаҳон энергия истеъмоли ва иқлимига жиддий таъсир кўрсатиши, шунингдек иқтисодиёт сув исрофидан ва тозаланмаган оқава сувлардан қандай зарар кўриши ҳақида сизга маълумот бериб ўтмоқчимиз. 

Видео

Агар чиқиндилар энди чиқиндилар деб ҳисобланмаса, нима бўлади?

Агар ортиқча чиқиндилар муаммоси ҳал этилса нима бўлади? Оқова сувларни қайта тикланадиган энергияга айлантириш мумкин.

Юклаш

AVK номолиявий фаолияти ҳақида 2022 йил ҳисоботи

Барқарорлик ва биз ишлаб чиқарадиган қўшимча маҳсулотларни қайта ишлашга диққат қаратиш бизга хос азалий хислат ва бу ҳар доим бизнес юритиш усулимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Веб-сайтимизда статистик маълумотларни таҳлил қилиш, веб-сайтимизни яхшилаш ва сизга юқори даражада хизмат кўрсатиш учун cookie-файллардан фойдаланилади. Веб-сайтимизга ташриф буюриб, махфийлик ва cookie-файллар сиёсатимизда келтирилганидек, бизнинг ва учинчи томонларнинг cookie-файллардан фойдаланишига розилик билдирасиз.