AVK компанияси тарихи

Кичик устахонадан халқаро миқёсдаги компаниягача

Оге Вальдемар Кйер AVK  компаниясига 1941 йилда асос солди. Дастлаб бу маҳаллий аҳоли учун турли хил ишларни амалга оширадиган кичик устахона эди. Вақт ўтиши билан унинг асосий фаолияти Дания бўйлаб буюртмачилар учун совутиш компрессорлари ва совутиш қурилмаларини ишлаб чиқаришга айланди.

"Унинг бошқарув принциплари сифат, изчиллик ва мижозлар билан яқин муносабатлардан иборат эди. Маҳсулотларнинг пишиқлиги ва сифатига бўлган ишонч маҳсулотлар учун кенгайтирилган кафолатларни беришнинг асосий омилига айланди.

Улар мен отамдан олган муҳим қадриятлар эди. Цех менга мерос қилиб берилган 1970 йилдан бошлаб эса ривожланиш ва зулфинларни ишлаб чиқариш бошланди.

Биз ишончли маҳсулотларни етказиб беришимиз, сифат, изчиллик ва мижозлар билан яқин ҳамкорлик эса ҳар доим бизнесимизнинг асосий тамойиллари бўлиши керак. Айнан шу принциплар бир вақтлар 5 киши ишлаган AVK цехини 4800 нафардан ортиқ ходимдан иборат компаниялар гуруҳига айлантирди. Бугунги кунда AVK компанияси 80 дан зиёд мамлакатда ўз ваколатхоналарига эга.

Лекин бизнинг истакларимиз ва имкониятларимиз шу билан тугамайди. Биз ўз брендимизни ривожлантириш ва буюртмачиларимиз учун муҳим етказиб берувчи бўлишни истаймиз. Келажакда фаолиятимизнинг изчил ривожланишини таъминлаш учун биз шу йўлдан боришимиз лозим.

Биз нимага интиламиз... AVK брендининг концепцияси бизни янада юқори даражани эгаллашимизга ёрдам беради. Биз ўзимиздан кўпроқ нарсани талаб қилишимиз ва мижозларимизнинг талабларига жавоб берадиган ва уларнинг кутганидан ҳам афзал бўлган маҳсулот ва хизматларни тақдим этишимиз керак. Шунинг учун мен бутун дунёдаги ҳар бир ходимимиз ушбу мақсадга эришиш учун бор кучини сарфлашига умид қиламан.

Ўтмишдаги фаолиятимизнинг асосий тамойиллари бизнинг келажакдаги принципларимиз учун пойдеворни яратди. AVK компаниясини танлаш – тўғри танловдир”.

Нильс Оге Кйер 
AVK Holding boshqaruvi raisi

AVK халқаро даражага чиқмоқда

AVK тарихи механика устахонасини очган ва исми, отаси исмини бугунги кунда бутун дунё бўйлаб сон-саноқсиз зулфинлар, гидрантлар ва аксессуарларда кўриш мумкин бўлган Оге Вальдемар Кйер (Aage Valdemar Kjær)дан бошланади. 1970 йилда унинг ўғли Нильс Оге Кьер биринчи зулфинни ишлаб чиқади ва қувур арматуралари ишлаб чиқариш бошланади.

1970 йилларда маҳсулотга талаб тез ўсиб борди ва у Норвегия, Швеция, Финляндия, Нидерландия, Германия, Австрия, Швейцария, Италия ва Буюк Британияга экспорт қилинди. Даниядаги AVK GUMMI A/S корхонасида шахсий  резина ишлаб чиқарилиши бошланди.

1990-йилларнинг охирига келиб, фабрикалар ва савдо компаниялари Франция, Нидерландия ва Жанубий Африкада харид қилинди. Савдо компаниялари Гонконг, Польша ва Филиппинда очилди. AVK гуруҳи ўз маҳсулотларини Саудия Арабистони, Узоқ Шарқ мамлакатлари, Франция, Бельгия, Испания, Португалия, Венгрия, Канада, Жанубий Африка, Лотин Америкаси, Австралия, шунингдек Болтиқбўйи давлатлари, Исроил, Греция, Хорватия, Словения, Чехия, Болгария ва Словакияга экспорт қила бошлади.

1941 йил

Оге Вальдемар Кьер Гальтен шаҳрида AVK Maskinfabrik A/S компаниясига асос солди.

1970-йиллар

AVK GUMMI A/S корхонасида шахсий резина қоришмаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Буюк Британияда заводга асос солинди, Дания ва Нидерландияда эса савдо компаниялари очилди.

1980-йиллар

Дания, АҚШ ва Саудия Арабистонида қувур арматураларини ишлаб чиқариш заводларига асос солинди. Данияда эндиликда AVK Tooling A/S деб аталадиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича завод сотиб олинди. Шунингдек, Данияда газ саноати учун ўлчов ускуналарини ишлаб чиқарувчи Flonidan Gas Division A/S компанияси тузилди. Буюк Британия ва Норвегияда савдо компанияларига асос солинди.

1990-йиллар

Польша ва Австралиядаги заводларга асос солинди, Буюк Британия, Нидерландия ва Францияда компаниялар сотиб олинди. Бельгия, Франция, Испания, Жанубий Африка, Гонконг, Польша ва Филиппинда савдо компанияларига асос солинди. Лицензия шартномалари тузилди.

AVK жаҳон бозорига чиқмоқда

Ушбу мингйилликнинг биринчи ўн йилида AVK маҳсулотлари экспорти Россия, Беларусь, Украина, Камбожа, Қозоғистон, Косово, Босния ва Герцеговина, Туркияни қамраб олди. Дания, Швеция, Германия, Швейцария, Нидерландия, Чехия, Италия, Буюк Британия, Бразилия ва Ҳиндистонда компаниялар харид қилинди, шунингдек, Япония компанияси улуши сотиб олинди.

Сўнгги йилларда ва бугунги кунга қадар йирик инвестициялар ва харидларга, шу жумладан Германия, Испания, Буюк Британия, Австралия, Бразилия, Жанубий Африка ва Бирлашган Араб Амирликларидаги кўп сонли харидларга эътибор қаратилди.

Ривожланишмиз хронологиясининг батафсил версиясини юклаб олинг

2000-йиллар

Хитойда завод ташкил этилди. Дания, Германия, Нидерландия, Чехия, Буюк Британия, Швейцария, Малайзия ва Японияда йирик харидлар амалга оширилди. Швеция, Германия, Италия, Бразилия, Хитой ва Ҳиндистонда савдо компанияларига асос солинди.

2010 йиллар

Ҳиндистон, Қозоғистон ва Бразилияда фабрикалар ташкил этилди. Хитойда AVK Advanced Castings металл қуйиш заводи очилди. Германия, Буюк Британия, Испания, Италия, Австралия, Жанубий Африка, Бразилия ва Бирлашган Араб Амирликларида катта харидлар амалга оширилди.

2024 йил

AVK гуруҳи ўз ишига содиқ 4800 нафар инсонлар ва 100 дан ортиқ компанияларга эга.

>>

Янада интеллектуал, самарали ва пухта ечимларни ишлаб чиқишга тўлиқ эътиборни қаратиш.